Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Дон Кихот"ни ўқиганмисиз ёки кўз югуртирганмисиз?
24.09.2019 10:02,  
628

Болалигимда севиб ўқиганим китоблардан бири "Дон Кихот" асарининг ғояси сизларга маълумдир

Ҳаддан ташқари кўп китоб ўқиган ва бошқалар томонидан аҳмоқ деб танилган бир ламаншлик қаҳрамон. Қуролбардори эса Санчо Панса... Контраст ҳам шу икки қаҳрамонда бор... Эсладингиз ва юзингизга табассум югурди.

Ҳаёт доим курашлардан иборатлигини эслатувчи бир китоб... Шамол тегирмонига қарши жанг, гарчи тарафлар тенгсиз бўлса ҳам, мағлубият аниқ бўлса ҳам, курашдан қайтмайдиган қаҳрамонлар образи...

Бугунги Дон Кихотларимиз ва Санчо Пансаларимиз ҳам кўпчилик томонидан калака қилинаётгани сир эмас. Журналист ва блоггерлар сингари.

Доим мазлумни ҳимоя қилган, эзгулик тарафида туриб жанг қилишни олий мақсад деб билган "Дон Кихот" асарида бўлгани каби ҳаётда ҳам доим мағлуб бўлишади. Бугунгача журналист ва блоггерлар ҳам айнан Дон Кихот ва Санчодек ҳаракат қилмоқда эдилар. Мазлум томонида туриб ҳақсизликка қарши чиқмоқда эдилар...

Лекин расмийлардан бири "эшшагингдан туш!" деб ҳитоб қилганди, кўпчилик бир сапчиб тушди. Энди сохта "Дон Кихот"лар ва сохта "Санчо"лар пайдо бўла бошлади. Лекин ҳақиқат шундаки, бу икки қаҳрамон оддий халқ томонида турган. Бойлар, қироллар, зодагонларга қарши курашган. Ҳақсизликда фақатгина уларни айбдор деб билганлар. Чин мухлис учун, сохта қахрамонларни ажратиб олиш қанчалик осонлигини билсалар эди...

Азизим Санчо Панса, эшакка минавергин, биргалашиб ўз ҳақиқатимиз учун курашамиз! Майли, телба дейишсин, кулишсин, масхара бўлайлик! Лекин зулмга қарши курашишга тайёрмиз!

Содиқ дўстим, Санчо, йўлимиз оғир, машаққатли, устига-устак, ҳеч вақоимиз йўқ. Биз "Шамол тегирмони"га қарши курашамиз! "Феодаллар"гагина "нон" берадиган системага қарши жанг қилаверамиз! Буни зинҳор Коррупция дея кўрма! Бу шунчаки шамол тегирмони!

Қалбсиз, ҳиссиз, қаердан шамол эсса ўша томонга айланаверадиган бир система...

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан