Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Доналд Трамп АҚШда солиқдан қочгани маълум бўлди
28.09.2020 10:29,  
170

"New York Times" газетасининг ёзишича, АҚШ президенти Доналд Трамп 2016 ва 2017 йиллар бор-йўғи 750 доллар солиқ тўлаган. Бунга сабаб, Трамп топширган солиқ ҳужжатларининг кўрсатишича, у бизнесларидан ҳеч қандай фойда олмаган; аксинча, миллионлаб доллар зарар кўрган.

Шунингдек, Трамп ўтган 15 йилнинг 10 тасида ҳеч қандай солиқ тўламаган; унинг бизнеслари фойдадан кўра кўпроқ зарар олиб келгани бунга асос қилиб кўрсатилган.

Трамп Оқ уйга келганда хорижликликлар билан янги бизнес лойиҳаларини олиб бормасликка сўз берган эди. 2017 йилда у хориждаги бизнесларидан 74 миллион доллар даромад кўрган.

Қизиғи, Трамп АҚШдан кўра хорижда кўпроқ солиқ тўлар экан. Масалан, 2017 йил у АҚШ бюджетига $750 ўтказган бўлса, Панамада $15 598, Филиппинда $156 824, Ҳиндистонда эса $145 400 солиқ тўлаган.

АҚШ солиқ тизимида тирқишлар шу қадар кўпки, Трампдек миллионерлар ва миллиардерлар миллионлаб доллар даромад кўрса ҳам, узоқ йиллар ҳеч қандай солиқ тўламасдан юришлари мумкин.

Трамп солиқдан бўйин товлаш учун харажатларини ҳаддан ортиқ қилиб кўрсатган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, сартарош ва стилист учун 100 минг долларга яқин харажат сарфлангани кўрсатилган.

Трамп ўзини муваффақиятли бизнесмен сифатида кўрсатиб келади, аммо солиқ ҳужжатларини ошкор қилиш ҳақидаги жамоатчилик талабларини шу пайтгача рад этган. Бу масалада ҳатто суд иши ҳам давом этмоқда.

"New York Times" Трампга алоқадор солиқ ҳужжатларини қаердан олгани маълум эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан