Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп: Эрон жуда катта хато қилди
21.06.2019 13:19,  
107

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ҳарбий кучларига тегишли учувчисиз учиш қурилманинг уриб туширилганига муносабат билдирди.

“Эрон жуда катта хато қилди”, - деб ёзди Трамп твиттердаги саҳифасида.

Куни кеча Эрон ислом инқилоби корпуси соқчилари АҚШга тегишли разведка учувчисиз учиш қурилмани уриб туширганини маълум қилганди.

Кейинроқ АҚШ бу маълумотни тасдиқлади. Эрон томони уриб туширилган қурилманинг модели RQ-4 Global Hawk эканини аниқлади.

Эрон АҚШга тегишли бўлган бу разведка дрони мамлакатнинг Ҳўрмузгоҳ вилояти ҳаво сарҳадларини бузиб ўтгани боис уриб туширилганини маълум қилди. АҚШ томон эса дрон халқаро ҳаво ҳудудида бўлганини айтмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан