Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп Ўзбекистонга ташриф буюрадими? АҚШ элчиси жавоб берди
11.07.2019 15:14,  
35

AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм Тошкентда журналистлар билан учрашув ўтказди. Тадбир давомида унга Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг Ўзбекистонга ташриф буюриш режалари бор ёки йўқлиги ҳақида савол берилди.

«Билишимча, АҚШ президенти Дональд Трамп, Қўшма Штатлар вице-президенти ёки давлат котибининг Ўзбекистонга ташриф буюриши бўйича режалар йўқ. Бироқ, баъзида ҳаммаси жуда кутилмаган тарзда ўзгариб кетиши мумкин. Ўйлашимча, АҚШ олий раҳбариятининг ташрифи амалга ошса, бу менинг элчи сифатидаги ишимга ҳам туртки беради. Мен бундан фақат хурсанд бўламан. 

Лекин жаҳоннинг баъзи нуқталарида инқирозлар кузатилмоқда, шунингдек, бошқа долзарб тадбирлар бор. Афсуски, етакчиларимизнинг бор диққат-эътибори ўша ерга қаратилган. Сабаби, Марказий Осиёда ҳозир барқарорлик ҳукм сурмоқда», - деди элчи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан