Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп твиттерда АҚШниг махфий сирини очиб қўйди
4.09.2019 16:32,  
165

​АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда Эрон космик кемаси ҳалокати акс этган суратни чоп этиб, махфий сунъий йўлдош сирини очиб қўйди. Бу ҳақида Forbes нашри хабар бермоқда.

"Эроннинг Semnan One учириш майдончасида юз берган Safir SLV космик кемасининг ҳалокатига АҚШнинг алоқаси йўқ. Мен Эронга энг яхши ниятларимни билдираман ва Биринчи босқичда содир бўлган носозликни аниқлашда муваффақият тилайман", - деб ёзган АҚШ президенти ўз твиттери саҳифасида. 

Трампнинг Твиттер ҳисобида эълон қилинган сурат

​Фотосурат чоп этилганидан сўнг, уни астрономлар ўрганиб чиққан ва у юқори сифатли фотокамерага эга бўлган жосус сунъий йўлдош томонидан суратга олинганини аниқлашган. Марко Лагбрук фотосурат олинган аниқ вақтини аниқлаганидан сўнг “Ушбу  сурат USA 224 спутники орқали олинганига шубҳам йўқ”, деб ёзди.

Мутахассис фикрига кўра, ушбу спутник Ер шарининг энг тиниқ фотосуратларини олиши мумкин. USA 224 спутникида Хаббл телескопида ўрнатилгани каби, 2,4 метрли ойнага эга бўлган  объектив ўрнатилган. Унинг ёрдамида ер юзида ўлчами 10см  бўлган  жисмларни ҳам фарқлаш мумкин.

Маълумот учун, бугунги кунда мавжуд бўлган сунъий йўлдошлар фақат 30 см жисмларни фарқлай олади. 

USA 224 – АҚШнинг KH-11 номли оптик-электрон жосус сунъий йўлдошлар оиласига мансуб бўлиб, у орбитага 2011 йилда чиқарилган бўлиб. Унинг қиймати 2 миллиард долларни ташкил қилади. Бугунга қадар Ер орбитасига 16 та ана шундай сунъий йўлдош учирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан