Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Донбассга киритиладиган Россия қўшинларини тинчликпарвар кучлар эмас — БМТ
23.02.2022 15:37

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Донбассга киритилиши мумкин бўлган Россия қўшинларини тинчликпарвар кучлар, деб ҳисобламайди.

"Тинчликни сақлаш концепциясининг бузиб талқин қилиниши мени ҳам хавотирга солади. Мен БМТнинг тинчликни сақлаш бўйича эришган ютуқларидан ғурурланаман, зеро, тинчликни таъминлаш, тинч одамларни ҳимоя қилиш йўлида жуда кўп аскарлар БМТ байроғи остида ўз ҳаётларини қурбон қилдилар. Бир мамлакатнинг қўшинлари бошқа мамлакатнинг ҳудудига, унинг розилигисиз киритилса, улар беғараз тинчликпарвар куч бўлолмайди. Улар асло тинчликпарвар эмас", деди Гутерриш журналистларга.

Россия Федерация кенгаши сешанба куни президентга Россия қуролли кучларини мамлакат ҳудудидан ташқарида фойдаланишга розилик берди. Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенконинг таъкидлашича, РФ қуролли кучлари хорижий мамлакатда худди тинчликпарвар кучлар сифатида фойдаланилади.  

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан