Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Дориси чиқса халқимга олиб келаман деяпти» — Президент Алишер Усмонов ҳақида​
4.04.2020 12:25,  
612

Президент Шавкат Мирзиёев миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун ёрдам кўрсатаётганини эътироф этди.

Президент “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига тадбиркорлар ва саховатпеша инсонлар томонидан эзгулик йўлида катта миқдордаги маблағлар ихтиёрий равишда тушириб берилаётганини эътироф этди.

“Кўп ватандошлар, ҳомийлар ёрдам беряпти. Ўзбекистон фарзанди Алишер Бурҳоновичга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. 20 миллион доллар (таҳминан 191 миллиард сўм атрофида) ўтказиб берди.

Янги Ўзбекистонга биринчи кундан бошлаб жуда катта мадад бериб, елкадош бўлмоқда. Шу кунларда ўзлари ҳам Ўзбекистонда. Қайси давлатда коронавирусга қарши янги дори топилса, ўзим пулини тўлаб олиб келиб бераман халқим учун, деб айтяпти. Халқимиз номидан миннатдорчилик билдирмоқчиман”, деди Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселекторда.

МАВЗУГА ДОИР:

Навоийлик ватандошимиз Ўзбекистон элчихонасига 500 минг доллар нақд пул олиб келиб берди – Президент

Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун 20 млн доллар хайрия қилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан