Доривор гиёҳ дамламаларидан коронавирусга қарши фойдаланса бўладими?

Доривор гиёҳ дамламаларидан коронавирусга қарши фойдаланса бўладими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

— Ўзбекистонда доривор ўсимликлар жуда кўп, вирусли инфекцияларда қандай дамламаларни қўллаш мумкин?

— Айнан вирусларга қарши дамламаларни қўллаш масаласи анъанавий тиббиётда келтирилмаган.

Вирусларга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири бу – иммунитет, яъни организмнинг вирусли инфекцияларга қарши ҳимоясини кучайтиришдир.

Вирусли инфекцияларда иситмани тушириш, яллиғланиш жараёнларини сусайтириш мақсадида наъматак дамламаси, чучукмия илдизи қайнатмаси, мойчечак, шалфей япроқлари, тирноқгул ўти дамламалари ҳалқ табобатидан кенг қўлланади.