Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Дўстлик боғи»даги зарарланган дарахтлар дрон ёрдамида «даволанмоқда» (фото)
4.09.2020 15:58,  
143

Олимлар фикрига кўра, Тошкентдаги баргли ва игна баргли дарахтларнинг кўп қисми унсимон қурт (мучнистый червец - Pseudococcidae) ва шаҳар мўйловдори (городской усач - Aeolesthes sarta) ва бошқа зараркунандалар билан касалланган. Унсимон қурт игна баргли, шаҳар мўйловдори эса баргли дарахтларни зарарлайди.

2020 йил 29 август куни Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков Тошкент давлат аграр университети «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» кафедраси академик ҳам профессорлари билан учрашиб, мамлакатимиздаги касалланган дарахтларни даъволаш бўйича ҳамкорлик лойиҳасини тақдим этди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашув якуни бўйича Давлат экология қўмитаси пойтахт боғларидаги дарахтларни даъволаш бўйича тадбирларни ташкил этишга келишиб олди.

2020 йил 3 сентябрь куни Давлат экология қўмитаси ҳамда Тошкент давлат аграр университети «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» кафедраси академик ва профессорлари Тошкент шаҳридаги «Дўстлик боғи» да тажриба тариқасида зарарланган дарахтларда юқори ҳароратга чидамли трихограмма турини (трихограмма – бу ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш воситаси ҳисобланади) кўпайтириш мақсадида уларни махсус аппаратда дрон ёрдамида сепиш тадбирини ўтказдилар.

«Дўстлик боғи: дарахтларни даъволаш муолажалари ўтказилди»

Шунингдек, 2020 йил 21 август куни Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши дендролог, энтомолог мутахассислари ҳамда Зоология институти, Ўрмон хўжалиги институти, Ўсимликларни муҳофаза қилиш илмий тадқиқот институтлари, Тошкент давлат аграр университети етакчи олимлари иштирокида «Дўстлик боғи»да (собиқ «Бобур боғи») ўрмон патологик текширувини ўтказган эди. Текширув натижаси бўйича мазкур ҳудуддаги дарахтларнинг 20 фоизга яқини 80-100 фоизга касалланганлиги аниқланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан