Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДСҚ малака ошириш маркази ходимида коронавирус аниқланди
23.05.2020 23:25,  
476

Оммавий ахборот воситаларида Давлат солиқ қўмитасининг икки ходимида коронавирус инфекцияси аниқлаганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Давлат солиқ қўмитаси мазкур хабар юзасидан расмий маълумот берди:
 
Унга кўра, коронавирус инфекцияси пойтахтнинг бошқа туманида жойлашган Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида аниқланган, хабарда келтирилганидек Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бўлим бошлиғи ва унинг ҳайдовчисида эмас.

ДСҚ ходимлари инфекция аниқланган одам билан алоқада бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ДСҚда иш жараёни карантин стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда: 

- қўмита биносига кирганда барча ходимлар ҳарорати ўлчанади; 
- бинонинг ичида ҳам, ташқарисида ҳам мунтазам равишда санитария ҳолати таъминланган; 
- ҳар бир қаватда антисептик воситалар мавжуд; 
- барча ходимлар тиббий ниқобда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб бормоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан