Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДСҚ ходимларининг коронавирусга топширган тест натижалари эълон қилинди
25.05.2020 12:57,  
1290

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавирус инфекцияси аниқлангани маълум қилинган эди.

Шундан сўнг, ДСҚ ходимлари инфекция аниқланган одам билан алоқада бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топшираётгани айтилган.

2020 йил 23 май куни Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимларидан COVID-19 га тест таҳлиллари олинди.

ДСҚ Матбуот хизматининг маълум қилишича, тест таҳлили натижаларига кўра, ташкилотда биронта ҳам коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолати аниқланмаган.

“Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимлари меҳнат қонунчилигига ва карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда аввалги режимда ишлашни давом эттиради. Эътиборингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга миннатдорлик билдирамиз“, дейилади қўмита хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан