ДТМ абитуриентлардан рухсатномаларини чоп этиб олишларни сўради

ДТМ абитуриентлардан рухсатномаларини чоп этиб олишларни сўради

Абитуриентлар бугун, 22 августдан бошлаб тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси"ни ўз шахсий кабинетларидан олиши мумкин.

Давлат тест маркази абитуриентлардан рухсатномаларни август ойи якунига қадар юклаб олиб, чоп этиб олишларини сўради.

Мазкур рухсатнома тест синовларида иштирок этадиган абитуриентларга берилади. «Абитуриент рухсатномаси» тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

Фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.