Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДТМ бу йилги тест синовларининг топшириқлари соддалаштирилишини маълум қилди
29.04.2020 11:28,  
1149

Давлат тест маркази абитуриентларга Тест технологияларини ривожлантириш бошқармасидаги Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йил қабул тест синовларида қўлланиладиган тест топшириқлари ўтган йилларда фойдаланилган тест топшириқларига нисбатан соддалаштирилади. Буни қуйидагиларда кўриш мумкин:

“Маълумки, 2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул учун ўтказилган тест синовлари жараёнида Тарих ва География фанларидан ёзувсиз харита, жадвал, расмли тест топшириқлари қўлланилган эди.

Абитуриентларнинг тест топшириқларини тез англай олиши, фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида эндиликда яна чет (инглиз, немис, француз) тилларидан ҳам ҳолатни ифодалашда расмли тест топшириқлари шакллантирилмоқда. Бу одатдаги талабдан анча осон бўлади, деганидир.

Шунингдек, Биология ва Кимё фанларидан расмли тест топшириқлари сони кўпайтирилмоқда.

Булардан ташқари, Она тили ва адабиётдан мустақил ўқиш учун тавсия қилинган бадиий асарлардан ва фанга оид чизмали тест топшириқлари сонини кўпайтириш устида ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Кимё фанидан шакллантирилаётган тест топшириқлари таркибида назарий саволлар сонининг оширилиши ва лаборатория ишларига оид тест топшириқларини яратиш жараёнлари давом этяпти.

Соддалаштириш ишлари Физика фани бўйича ҳам амалга оширилмоқда ва бу қуйидаги кўринишда акс этади:

- ўтган йилларда ўтказилган қабул тест синовларининг мазкур фан бўйича натижалари таҳлили ҳамда фуқаролар мурожаатлари инобатга олинган ҳолда Физика фанидан биринчи қийинлик даражасидаги (энг осон) тест топшириқлари сони 6 тадан 10 тагача кўпайтирилади;

- жами тест топшириқлари таркибида назарий тест топшириқларининг улуши оширилади;

- абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида “Доимий физик катталиклар жадвали” ишлаб чиқилди ва у тест синовлари жараёнида тақдим этилади.

Қайд этиш жоизки, умумтаълим фанларидан тест топшириқларини шакллантиришда келтириб ўтилган ўзгаришлар кенг жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ўрганилган, таҳлил қилинган ҳолда, уларнинг истакларига мувофиқ жорий этилади, дейилади ДТМ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан