ДТМ сайтдаги узилишлар бўйича абитуриентларга мурожаат қилди

ДТМ сайтдаги узилишлар бўйича абитуриентларга мурожаат қилди

Интернет тармоғида юз бераётган узилишлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига киришда мураккаблик туғдирмоқда ва абитуриентлар рухсатномаларини юклаб олиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда, деб хабар бермоқда ДТМ ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат abitur.dtm.uz сайтига кираётган абитуриентлар сонининг кўплигига боғлиқ эмас. Интернет тармоғи узлуксиз ишлаган тақдирда қанча абитуриент мурожаат қилишидан қатъий назар, abitur.dtm.uz сайти орқали рухсатномаларини юклаб имконияти мавжуд.

Айни пайтда мутахассислар томонидан интернет тармоғидаги узилишлар сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарурий ишлар олиб борилмоқда.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

ДТМ абитуриентлардан рухсатномаларини чоп этиб олишларни сўради

Абитуриентлар стадионларга қанча вақт олдин бориши керак? Агар ўша куни қаттиқ шамол ва ёғингарчилик кузатилса нима бўлади?

Абитуриентларга ручка, сув, антисептик воситалар, қўлқоп, ниқоб ва бош кийим бепул берилади