Шу йилнинг 17-21 ноябрь кунлари БАА нинг энг йирик шаҳарларидан бири Дубайда Dubai Airshow 2019 Халқаро аэрокосмик кўргазмаси бўлиб ўтади.
Тадбир Dubai World Central Aerotroplis мажмуасида ўтказилмоқда.
Dubai Airshow – дунёдаги энг катта шоулардан ҳисобланиб, икки йилда бир маротаба ўтказилади. Кўргазма майдони 645 минг км кв.ни ташкил қилади.
Кўргазмага қўйилган экспонатларнинг умумий нархи, 2015 йилда 206 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган эди.
Бу ерда энг янги фуқаровий самолётлар, ҳарбий мудофаа ва жанговор самолётлар, вертолётлар, шунингдек, уларнинг техник қисмлари намойиш қилинади.
Dubai Airshowʼда АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли F-22 Raptor қирувчиси ўз имкониятларини намойиш этмоқда.