Дубай амирлиги Ўзбекистонга 723 миллион сўмлик тиббий воситалар тақдим қилди

Дубай амирлиги Ўзбекистонга 723 миллион сўмлик тиббий воситалар тақдим қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дубай амирлиги ҳукуматининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти ўртасида имзоланган мамлакатимиз тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш доирасида техник ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро келишув Меморандумида ҳам қатор масалаларга аниқлик киритилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Меморандум доирасида куни кеча Дубай амирлиги ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига умумий қиймати 723 миллион сўмга тенг бўлган коронавирус инфекциясини даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар тақдим этилди.

Улар орасида ўпкани доимий ижобий босим билан сунъий шамоллатиш режими учун махсус ниқоблар, тиббий муолажаларда қўлланадиган Эноксапарин натрий ва Сефосон эритмалари мавжуд.