Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё бўйича мис нархи қарийб 1,5 йиллик энг паст даражага тушди
6.07.2022 10:10,  
60

Сешанба куни савдо пайтида мис нархи сўнгги ўн етти ой ичида энг паст даражага тушди - бир тонна учун 8000 доллардан паст.

Бозор иштирокчиларига иқтисодий таназзулнинг ортиб бораётган хатарлари салбий таъсир кўрсатмоқда, бу эса товарларга талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин. Citic Futures Co. таҳлилчиларининг таъкидлашича, нархлар ўрта ва узоқ муддатли истиқболда пасайишда давом этиши мумкин, аммо яқин келажакда техник тузатиш эҳтимоли мавжуд.

Анъанага кўра, экспертлар мис нархининг ўзгариши жаҳон иқтисодиётининг яқин келажакдаги йўналишини кўрсатади, деб ҳисоблашади. Кўпгина саноат тармоқларида қўлланиладиган металл нархининг пасайиши иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиши эҳтимоли юқори эканлигини кўрсатади.

Лондон металл биржасида (LME) сешанба кунги аукционда етказиб бериш санаси яқинроқ бўлган мисга котировкалар 1,6 фоизга пасайиб, бир тонна учун 7841 долларни ташкил қилди, бу 2021 йил февралидан бери энг паст кўрсаткичдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан