Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 13 миллионга етди
14.07.2020 13:44,  
90

Бутун дунё бўйлаб COVID-19 коронавирусига оид статистик маълумотларни реал вақт режимида бериб борадиган Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 13 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. 9 июлда бу кўрсаткич 12 миллиондан ва 4 июлда 11 миллиондан ошди. Пандемия бошлангандан бери тахминан 571 минг киши вафот этган.

Инфекцияланганлар сони бўйича етакчилар:

  • АҚШ - 3,35 миллион;
  • Бразилия - 1,86 миллион;
  • Ҳиндистон - 878 минг;
  • Россия - 733 минг;
  • Перу - 330 минг. 

Коронавирусдан ўлим сони бўйича АҚШ (135,5 минг), Бразилия (72,1 минг), Буюк Британия (44,9 минг), Мексика (35 минг) ва Италия (34,97 минг) етакчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) яқинда дунёда кунига бир неча марта бу касалликка чалинганлар сони бўйича антирекорд қайд этди. Шунга қарамай, тобора кўпроқ давлатлар карантин чекловларидан воз кечмоқда.

14 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13872 нафарни ташкил этмоқда. Шу вақтга қадар 64 киши вафот этди. 8030 нафар бемор даволанган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан