Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё бўйлаб қуёш тутилиши суратларда
27.12.2019 09:12,  
598

Кеча, 2019 йил 26 декабр куни дунё бўйлаб қуёш тутилди. Ой ўзининг Ер атрофидаги ҳаракати давомида Қуёш ва Ер ўртасида туриб қолиб, Қуёшдан келаётган нурни тўсиб қўйганда “қуёш тутилиши” деб номланган табиий ҳодиса содир бўлади. Қуёш тутилиши дунёнинг қайсидир минтақасида тўлиқ, яна қаердадир қисман кўринади. The Guardian нашри ушбу ҳодисани турли томонлардан кузатишга имкон берди.

Марказий Мянмада (Бирма) жойлашган Ван Твин осмонида қуёш тутилиши мана шундй кўринди.

Таиланд пойтахти Бангкокда ҳам Қуёш ярим Ой кўринишида тутилди. Қуёшнинг кейинги марта тўлиқ тутилиши 2020 йил июнида бўлади ва Африкадан Шимолий Осиёгача бўлган ҳудудларда аниқ кўринади

Мянмалик болалар қора кўзойнак воситасида қуёш тутилишини кузатмоқда.

Яман пойтахти Санода Қуёш тўлиб бораётган Ой тусига кирди. (Янги Ойнинг “ўроғи” ўнгдан чапга қараган бўлади.)

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги мактаб ўқувчилари махсус усул билан Қуёш тутилганда кўринадиган “оловли халқа”ни кузатишга уринмоқда.

Бангкок осмонида Қуёш тутилиши узра учаётган қуш.

Покистон пойтахти Исломободда яшайдиган қиз қуёш тутилишини рентген қоғози воситасида кузатяпти. Эҳтиёж кашфиётларга сабаб бўлади.

Ҳиндистоннинг Тамил Наду штати Диндигул шаҳрида Қуёш тўлиқ “оловли халқа” кўринишида тутилди.

Баҳрайн узра қуёш тутилиши.

Индонезиядаги Банда Ачеҳ шаҳрида Қуёш тутилишини кузатаётган қизалоқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан