2022 йилнинг тўртинчи чорагида смартфонларнинг глобал етказиб берилиши 17 фоизга, бир йилда эса 11 фоизга қисқариб, 1,2 миллиард донани ташкил этди. 2022 йилда Samsung 22%, Apple 19% ва Xiaomi 13% бозор улушига эга бўлди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, 2023 йилда бозор салоҳияти фоиз ставкаларининг ошиши, иқтисодиётнинг секинлашиши ва ҳоказо оқибатлари билан чекланади.
Буларнинг барчаси, биринчи навбатда, Ғарбий Европа ва Шимолий Америка бозорларига салбий таъсир кўрсатади. Бироқ, 2023 йилнинг иккинчи ярмида айрим ҳудудлар, хусусан, Жануби-Шарқий Осиёда ўсиши мумкин.