Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё бойликлари кимларнинг назоратида?
13.03.2016 22:28,  
37

Айнан шу 1 фоизни ташкил этувчилар жаҳоннинг энг бадавлат кишилари ҳисобланади ва уларнинг сарвати тобора ортиб бормоқда. Credit Suisse мутахассислари бойликларга бундай нотенг эгалик дунё иқтисодиётида рецессияга сабаб бўлиши мумкинлигини айтмоқда. 

“Дунё аҳолисининг ярми дунё бойликларининг 1 фоиздан камроғига эгалик қилади. Улардан фарқли равишда, бой аҳоли ҳиссассига дунё бойликларининг 87 фоизи тўғри келади, дунё активларининг 48,2 фоизи энг бадавлатларга тегишли”, – дейилади Credit Suisse банки ҳисоботида.

Тадқиқотда айтилишича, дунё аҳолисининг энг бой эллик фоизлик қисмига қўшилишни истаган кишида 3650 доллар бўлиши керак. Аҳолининг энг бой 10 фоизлик қисмидан ўрин олишни истаганларнинг 77000 доллари, 1 фоизлик гуруҳга қўшилишни хоҳловчиларнинг эса 798000 доллар пули  бўлиши зарур.

Credit Suisse тадқиқоти дунёдаги қашшоқлик муаммолари билан шуғулланувчи Oxfam халқаро бирлашмаси билан ҳамкорликда ўтказилган. Мазкур бирлашма эълон қилган маълумотга кўра, дунёдаги энг бой 85 кишининг умумий бойлиги 1 триллион долларга тенг. Сайёрамиздаги энг қашшоқларнинг ҳаммасига тақрибан шунча маблағ тўғри келади.

“Ушбу рақамлар одамлар ўртасидаги фарқ ҳаддан ташқари катталигини кўрсатади, фарқ тобора ортиб бормоқда. Ночор мамлакатларда нотенгликнинг ўсиши болаларнинг таълим олиши ва хасталарнинг зарур дори-дармонларни харид қилиш имконияти ўртасидаги фарқни англатади”, – дейди Oxfamнинг нотенгликка қарши кураш қўмитаси раҳбари Эмма Сири.

Унинг айтишича, ривожланган мамлакатлар орасида айниқса Буюк Британияда сўнгги ўн тўрт йилда нотенгликнинг ўсиб бориши кузатиляпти. 2007 йилдан кейин эса Франция ва Италияда ҳам худди щундай ҳолат намоён бўлди.

“Англияда кетма-кет алмашган ҳукуматлар нотенглик ўсишининг олдини ололмади. Тадқиқот кўрсатиб турибдики, иқтисодий инқироздан энг кўп камбағаллар азият чекди, бойлар эса янада бойиди”, – дея изоҳлайди Сири.

Қайд этилишича, Буюк Британиядаги бойлик тақсимоти ривожланган иқтисодиётга хос эканини кўриш мумкин. Мамлакат аҳолисининг қарийб 60 фоизида 100000 доллардан ошадиган бойлик бор. Бундан ташқари, Буюк Британияда икки миллион нафар миллионер истиқомат қилади (Жаҳон банкининг 2013 йилги маълумотига қараганда, Буюк Британия аҳолиси – 64 миллион).

Credit Suisse тадқиқотига кўра, Россияда янги аср бошида аҳоли фаровонлиги жадал суръатларда ўсди, 2000-2007 йилларда ўсиш киши бошига саккиз бараварни ташкил этди. 2007 йилдан кейин эса аҳоли фаровонлиги ўсишида секинлаш ва нотенглик кузатилмоқда. Маълум бўлишича, Россия бойликларининг 85 фоизи энг бой 10 фоиз аҳолининг қўлида. Йирик иқтисодиётлар орасида бу энг юқори кўрсаткичдир. Таққослаш учун: АҚШда аҳолининг энг бой 10 фозлик қисми жами бойликларнинг 75 фоизига, Хитойда эса 64 фоизига эгалик қилади.

“Россияда нотенгликнинг юқори даражада экани қуйидаги рақамларда кўринади: мамлакат аҳолисининг энг бой 1 фоизи сирасига 158 нафар миллионер ва 200 минг бошқа жисмоний шахслар киради. Бундан ташқари, мамлакатдаги бойликларнинг 19 фоизи 111 нафар миллиардер улушига тўғри келади”, – дейилади тадқиқотда.

Келажак – камбағалларники?..

АҚШнинг Pew Research маркази ўтказган сўров натижалари эса ривожланаётган мамлакатларнинг аҳолиси ўзига тўқ давлатларнинг аҳолисига нисбатан келажакка некбинроқ қарашини кўрсатди. Сўров 44 та мамлакатда ўтказилган.

Сўровда қатнашган вьетнамликларнинг 94 фоизи, хитойликларнинг 85 фоизи, бангладешликларнинг 71 фоизи ва ҳиндистонликларнинг 67 фоизи фарзандлари яхшироқ яшашига ишонч билдирган. Африка ва Лотин Америкасида ҳам шунга ўхшаш кўрсаткичлар қайд этилди. Одамлардаги некбинлик мамлакатларидаги иқтисодий ўсиш билан изоҳланади.

Бироқ Яқин Шарқ аҳолиси келажак борасида кўпам хурсанд эмас. Пессимизм айниқса Европа ва АҚШда кенг тарқалган, бу ерлардаги одамлар келажакда фарзандлари қийналишидан хавотир билдиришди.

Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткич Польшада қайд этилди: сўровда қатнашганларнинг атиги 28 фоизи келажак авлод яхши яшашига, 58 фоизи эса фарзандларини қашшоқлик кутаётганига ишонади. Россия ва Украинада эса келажакка ишонадиганлар сал кўпроқ: 44% ва 51%.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан