Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё энг кўп ҳақ тўланувчи актёрлар номи маълум бўлди
12.08.2020 13:27,  
1295

Forbes журнали дунёдаги энг кўп даромад топадиган актёрларни аниқлади, деб хабар беради РИА Новости.

Американинг Forbes нашри ҳар йили энг кўп даромад оладиган актёрларнинг йиллик рейтингини эълон қилди, унинг ўн аъзоси жами 545,5 миллион долларга эга. Хусусан, стриминг хизматларининг ўсиб бораётган таъсири таъкидланган - актёрлар умумий даромадининг чорак қисмидан кўпроғини Netflix орқали ишлаб топган.

"Дуэйн Жонсон иккинчи йил кетма-кет 87,5 миллион доллар билан биринчи ўринни эгаллайди. У "Қизил хабар" (Red Notice) филми учун Netflix'дан 23,5 миллион доллар олди ва Project Rock маҳсулот қаторидаги муваффақиятидан яхшигина пул топди", - деб ёзади нашр.

Иккинчи ўринни Раян Рейнолдс эгаллади - 71,5 миллион доллар. У ҳам "Қизил хабар" ҳамда Netflixда премьера қилинган яна бир филм "Арвоҳ олтилик" (6 underground"да рол ўйнади. Иккинчи филми актёрга 20 миллион доллар даромад келтирди.

Учинчи ўрин 58 миллион доллар даромад билан Марк Уолбергга насиб этди - унинг иштирокидаги "Спенсернинг адолати" (Spencer Confidential) филми Netflix томонидан суратга олинган филмлар орасида томошабоплиги бўйича учинчи ўринни эгаллади.

Рўйхат асосан Голливуд юлдузларидан иборат. Масалан, кейинги ўринлардаги Бен Аффлек (тўртинчи ўрин, 55 миллион доллар) ва Вин Дизел (бешинчи ўрин, 54 миллион доллар) ҳам Америкада фаолият юритади. 48,5 миллион доллар ишлаб топган ҳиндистонлик актёр Акшай Кумар ҳам рейтингга кирган. Рўйхатдаги ягона Болливуд юлдузи ўз пулининг катта қисмини мултивитаминлардан тортиб то ҳожатхона тозалаш воситаларигача қилган рекламалари орқали топган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан