Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти» — Шавкат Мирзиёев
24.02.2022 12:39,  
129

Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида фаоллар билан учрашувда дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб бораётганини таъкидлади.

«Биз иқтисодиётимиз, мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ишонч билан жонажон ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак», — деди президент.

«Кеча Мўйноқда фаоллар билан учрашиб, суҳбатлашдим. Бундан ташқари, Тахтакўпир туманига бордим. У ернинг аҳолиси ҳам ‘қилса бўлар эканку, бизга ҳам шароит яратилса бўларканку’, дейишди. Кеча, шунингдек, Шуманай туманида ҳам бўлдик.

Қорақалпоғистоннинг ери бу ердаги икки миллион аҳолини бемалол боқади. Фақат бунинг учун ҳар бир ишга илм билан ёндошишимиз керак. Ҳоким ёрдамчилари ҳам, ёшлар етакчилари билан ҳам гаплашдим. Уларнинг кўзи ёниб турибди, улар ишламоқчи. Агар биз аввалгидек қоғозбозчилик қилсак яхши иш кетмайди», — дея таъкидлаган президент.

Давлат раҳбари мазкур лойиҳага Қорақалпоғистоннинг ҳавоси ҳам фойда бериши аниқлигини айтган.

«Неча йиллар давомида бу ер энергетика танқислигини бошдан кечиряпти. Нега биз бунга кўп эътибор беряпмиз? Агар биз катта корхоналар қурмоқчи бўлсак, келадиган инвестор ҳам ‘инфратузилманг борми, газинг, сувинг, йўлинг, темир йўлинг, аэропортинг борми деб сўрайди. Коррупция бўлмайдими, деб савол беради’», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан