Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё пойтахтларидан ўртача ойлик маош билан қанча муддатда уй сотиб олиш мумкин?
11.06.2019 11:23,  
579

Ad.me ижодий портали томонидан ўртача ойлик маоши билан кун кўрадиган айрим давлатлар аҳолисининг пойтахтдан тахминан қанча муддат ичида уй сотиб олиш имкониятига эгалиги ҳисоблаб чиқилди

Буюк Британияда жорий ҳолатга кўра, ўртача ойлик маош 3 400 АҚШ доллари бўлиб, мамлакат пойтахти Лондондан бир хонали уй сотиб олиш истагида бўлган фуқаро “атиги” 18 йил деганда ўз орзусига етар экан. 

Уй нархи эса: 650 минг АҚШ доллари атрофида.

Хитой пойтахти Пекинда ўртача ойлик маош 1000 АҚШ долларини ташкил этган мамлакатда пойтахтдан уй сотиб олиш учун 17,5 йил ойлик маошини жамғариш талаб этилади. Бир хонали уй нархи эса 280 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Япония пойтахтидан ўз уйига эга бўлмоқчи бўлган фуқаро 13 йил тер тўкиб, ўртача 3 200 АҚШ доллари миқдорида ойлик маош олиб турса, ажаб эмас, нархи 450 000 АҚШ долларига тенг уй сотиб олса...

Россия пойтахтида ўртача ойлик маоши, яъни 800 АҚШ доллари даромадига эга фуқаро 120 000 АҚШ долларини тўплай олса, пойтахтдан бир хонали уй сотиб олиши мумкин. Бу пулни тўплаш учун эса 12,5 йил сабр қилишига тўғри келади. 

АҚШ пойтахти Нью-Йорк ҳам Москвадан ярим йил фарқ қилади. Яъни ўртача 4 700 АҚШ доллари миқдорида ойлик маошга эга бўлган фуқаро ушбу ҳудуддан 12 йил деганда 500 000 АҚШ доллари нархига тенг уйни сотиб олиши мумкин экан. 

Италияда фуқароларнинг ўртача ойлик маоши 2 600 АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бундай ойлик маош билан 11 йил деганда 250 000 АҚШ долларига тенг бўлган бир хонали уйни сотиб олиши мумкин. 

Жорий даврга кўра, Грецияда ўртача ойлик маош 800 АҚШ доллари бўлиб, ушбу ойликдан 9 йил жамғариб, пойтахт Афинадан 90 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир хонали уй сотиб олиши мумкин. 

Қўшни давлат – Қозоғистон пойтахти Нур-Султондан уй сотиб олмоқчи бўлган фуқаро ўртача ойлик маошга, яъни, 440 АҚШ доллари миқдордаги ойлик тушум билан 7,5 йил тер тўкиб ишласа, 42 000 АҚШ доллари миқдоридаги уйга эга бўлади. 

Ҳисоб-китобларга кўра, баъзи мамлакатларда ўртача ойлик маоши билан кун кечирадиган аҳоли учун уй-жой сотиб олиш жараёни жиддий муаммо ҳисобланмайди. 

2019 йил ҳолатига кўра, мамлакатда ўртача ойлик маоши 1 500 АҚШ доллари бўлган Испания пойтахти Мадриддан 130 минг доллар қийматдаги уйни 7 йилда, ойлик маоши 2 200 АҚШ доллари бўлган Германия аҳолиси пойтахт шаҳар Берлиндан 150 минг АҚШ доллари қийматидаги уйни 5 йилда, ўртача ойлик маоши 3 700 АҚШ доллари бўлган Абу-Даби шаҳри аҳолиси 145 минг АҚШ доллари баҳосидаги бир хонали уйни 3 йилда сотиб олиши мумкин.

Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида жорий даврдаги ўртача ойлик маош 1 300 АҚШ доллари, шаҳар марказидаги 1 хонали уй 38 минг АҚШ доллари деб ҳисобланиб, ҳудуд аҳолиси ушбу ойлик маош билан 2 ярим йилда турар-жой сотиб олиш имкониятига эга.

Мазкур тахминий ҳисоб-китоб пойтахтдан 50 квадрат/метр ҳажмдаги бир хонали уй сотиб олиш учун ойлик маошнинг солиқ тўловларидан ортиб қолган қисми жамғариб борилиши ҳисобига Ad.me ижодий портали​ томонидан тузиб чиқилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан