Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда 15 миллиондан ортиқ киши коронавирус юқтириб олди
23.07.2020 13:34,  
93

Бутун дунё бўйлаб COVID-19 коронавирусига оид статистик маълумотларни реал вақт режимида бериб борадиган Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 15 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. 18 июлда бу кўрсаткич 14 миллиондан, 14 июлда 13 миллиондан, 9 июлда 12 миллиондан ва 4 июлда 11 миллиондан ошди. Пандемия бошлангандан бери 617 832 киши вафот этган.

Инфекцияланганлар сони бўйича етакчилар:

  • АҚШ - 3,92 миллион;
  • Бразилия - 2,2 миллион;
  • Ҳиндистон - 1,2 миллион;
  • Россия - 787,9 минг;
  • Жанубий Африка - 394,9 минг. 

Коронавирусдан ўлим сони бўйича АҚШ (143,2 минг), Бразилия (82,7 минг), Буюк Британия (45,5 минг), Мексика (41,2 минг) ва Италия (35 минг) етакчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) яқинда дунёда кунига бир неча марта бу касалликка чалинганлар сони бўйича антирекорд қайд этди. Шунга қарамай, тобора кўпроқ давлатлар карантин чекловларидан воз кечмоқда.

23 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18531 нафарни ташкил этмоқда. Шу вақтга қадар 99 кишининг вафот этгани расман тасдиқланди. 9872 нафар бемор даволанган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан