Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда COVID-19 юқтирганлар сони 41 миллиондан ошди
22.10.2020 11:34,  
75

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра сайёрамиздаги 41 миллиондан ортиқ одам COVID-19 коронавирусини юқтирган. Дунёда бир суткада 388 мингта янги юқтириш ҳолатлари аниқланди. Умуман олганда 21 октябр куни кунлик касалланишлар сонининг рекорд ўсиши қайд этилди - 440 минг.

Касалланганлар сони бўйича етакчилар орасида АҚШ (8,3 миллиондан ортиқ), Ҳиндистон (7,6 миллион), Бразилия (5,2 миллион) ва Россия (1,4 миллион) бор. Умуман олганда, коронавирус дунёнинг 189 мамлакатида қайд этилган.

Энг кўп ўлим сони АҚШ (221 мингдан ортиқ), Бразилия (154 минг), Ҳиндистон (115 минг) ва Мексикада (86 минг) қайд этилган. Умуман олганда, дунё бўйлаб 1,1 миллиондан ортиқ одам COVID-19 билан вафот этган.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий статистик маълумотларга қарамай, дунё аҳолисининг 10 фоизидан кўпроғи аллақачон коронавирус юқтирган бўлиши мумкинлигини тан олган эди. Юқтирилганлар сонининг кўпайиши фонида баъзи мамлакатлар чеклов чораларини қайта тиклашмоқда. Исроил биринчи бўлиб тўлиқ карантинни қайта жорий қилди. Кейинчалик баъзи чекловлар Чехия, Словения, Россия, Италия, Буюк Британия, Белгия ва Франция томонидан қайта киритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан