Дунёда илк бор соф олтиндан ишланган банк картаси чиқарилади

Дунёда илк бор соф олтиндан ишланган банк картаси чиқарилади

Буюк Британия Қироллик зарбхонаси тоза олтиндан ишланган биринчи тўлов картасини чиқарди. Бу ҳақда Daily mail хабар бермоқда.

18 каратли олтиндан ясалган дебет карта «юқори сифатли ҳашаматни қадрлайдиган» мижозларга мўлжалланган. Ушбу карта эгаси бўлишни истаган инсон «бор-йўғи» 18,750 £ (223.5 миллион сўм) тўлаши керак. Агар индивидуал дизайнли карта керак бўлса, қўшимча тўлов қилиниши керак.

Карталар Mastercard ҳамда Accomplish finance тўлов технологияси ишлаб чиқадиган фирма томонидан ишлаб чиқилган.

Raris деб номланадиган янги картада валюта конвертация ёки ҳар қандай транзакция учун комиссион тўловлар олинмайди.

Аввалроқ, БААда илк бора олтин билан таъминланган криптовалюта чиқарилиши ҳақида хабар берилган эди.