Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият яна ёмонлашмоқда
20.04.2022 07:06,  
103

АҚШда коронавирус билан касалланган фуқаролар сони ортиб бормоқда. Эпидемиологик вазият анча ёмон экани айтилмоқда.

“Еuronews” хабар беришича, айрим штатларда инфекциянинг олдини олиш мақсадида чекловлар қайтадан жорий этиляпти. Оқ уй 12 май куни коронавирус пандемияси бўйича халқаро онлайн саммит бўлиб ўтишини маълум қилди.

Мамлакат Федерал округ суди Жо Байден маъмуриятининг самолёт ва бошқа жамоат транспорти шаклларида мажбурий ниқоб кийиш тўғрисидаги кўрсатмасини ноқонуний, деб топди ва бу ҳаракатни тўхтатди.

Хитой ҳукумати эса Шанхайда белгиланган карантин чоралари касалликни олдини олишга ёрдам бергани ҳақида ахборот беряпти. Ушбу шаҳарда март ойида COVID-19 эпидемияси туфайли қаттиқ карантин эълон қилинган эди. Расмий маълумотларга кўра, ўшандан бери уч киши вирус оқибатида қурбон бўлган.

Сидней бандаргоҳига икки йилдан бери биринчи марта круиз кемалари кирди. 2020 йил мартда “Ruby Princess” кемасининг ўнлаб сайёҳлари коронавирусдан ҳалок бўлгани боис круиз кемаларининг Австралия портларига кириши тақиқланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан