Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 1 миллионга етди
28.09.2020 10:26,  
91

Дунёда COVID-19 коронавирусини юқтирган 1 миллиондан ортиқ одам вафот этди. Дунёда коронавирус инфекцияси ҳолатларининг умумий сони 32 миллиондан ошди.

Ўлимлар сони бўйича етакчи давлатлар:

  • АҚШ - 204 минг;
  • Бразилия - 141 минг;
  • Ҳиндистон - 94 минг.

Ўзбекистон эса 75 ўринда - мамлакатда коронавирус туфайли 459 киши вафот этган.

COVID-19 аниқланиш ҳолатлари сони бўйича ҳам Қўшма Штатлар бўйича биринчи ўринда туради - 7,1 миллион бемор. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (5,9 миллион), учинчи ўринда Бразилия (4,7 миллион). 

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда COVID-19'дан вафот этиш ҳолатлари сони 2 миллионга кўпайиши мумкинлигини башорат қилган эди. ЖССТ дунё коронавирусга қарши кенг кўламли эмлаш бошланишидан олдин бундай ўлимга олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди. Ҳозирда кўплаб мамлакатларда инфектсияларнинг янги ўсиши қайд этилмоқда. Исроил биринчи бўлиб такрор карантин эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан