Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 16 фоиз, ўлим кўрсаткичлари эса 10 фоизга камайди
2.03.2022 14:51,  
83

Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ер юзидаги эпедимиологик вазият бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ўтган ҳафтада дунёда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари 16 фоиз, инфекциядан ўлимлар сони эса 10 фоиз пасайган. 

Мазкур таҳлиллар пандемия тобора ортга чекинаётгани, энг муҳими, унинг асоратлари нисбатан камаяётганини англатади. 

ЖССТнинг ҳафталик баёнотида келтирилишича, ўтган ҳафтада 10 миллион 776 мингдан зиёд кишида COVID-19 инфекцияси қайд этилган. Касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганлар эса қарийб 60,2 минг нафарни ташкил этган.

Коронавирусни юқтириш билан боғлиқ сезиларли пасайиш динамикаси Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган — 34 фоиз! Жанубий ва Шимолий Америка қитъаларида бу кўрсаткич 30 фоиз, Европада эса 24 фоизга етган. 

Тинч океанининг ғарбий минтақаси давлатларида эса аксинча — беморлар сони 32 фоиз ортиши қайд этилган.

21-27 февраль саналарида коронавирус ташхиси қўйилган энг кўп бемор Германияда рўйхатга олинган — 1,1 миллион нафар. Иккинчи ўринни 1 миллиондан зиёд кўрсаткич билан Корея Республикаси банд этди. 

Россия эса учинчи ўринда — мамлакатда 920 минг одам коронавирусни юқтирган. Тўртинчи ўринни 542 мингга яқин ҳолат билан Туркия, бешинчи поғонани эса 519 мингдан ортиқ бемор билан Бразилия эгаллади. 

Дунёда COVID-19дан ўлим кўрсаткичларининг катта қисми АҚШда қайд этилди — 13 минг нафар. Бу ундан аввалги ҳафтага қиёслаганда қарийб 1000 та зиёд кўрсаткичдир. 

Иккинчи ўринда — Россия. Мамлакатда ҳафта давомида 5,4 мингдан зиёд бемор хасталикдан вафот этди. Бразилияда эса бу кўрсаткич 4,3 минг нафарни ташкил этди. Шу билан бирга, Мексикада 2 минг нафар ҳамда Туркияда 1,8 минг нафар бемор коронавирус қурбонига айланди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан