Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёдаги энг бадавлат инсонларнинг чўнтакка фойдали одатлари
22.10.2022 16:47,  
249

Дунёдаги энг бадавлат инсонларнинг фойдали бўлган одатлари

   

Ҳар бир муваффақиятга эришган инсонлар ортида нафақат билим ва меҳнат, балки одатлар ҳам туради. Албатта, бу Илон Маскнинг одатини такрорлаш сизни миллиардерга айлантиради, дегани эмас, лекин буни намуна сифатида кўрсатиш самарадорликка ёрдам бериши мумкин. Фойдали одатларни шакллантириш учун ўртача икки ой керак бўлади ва бунинг учун, албатта, сабр талаб этилади. 

Фақат керакли нарсаларни сотиб олинг – Стив Жобс

Бадавлат одамлар пулни усиз ҳам амалга ошириш мумкин бўлган нарсаларга сарфламасликка ҳаракат қилади. Ҳар доим қора свитер ва кўк джинси шим кийган Стив Жобсни ёки ҳар куни бир хил кулранг футболка кийиб юрадиган Марк Сукербергни мисол қилиш мумкин. Бой одамлар аслида тежамкор, шунинг учун сотувчиларнинг ҳийлалари уларга иш бермайди.

Фильмдан кўра китобни танланг – Марк Сукерберг

 

Кечқурун кино ёки сериал томоша қилиш, албатта, яхши, лекин мутолаа ундан ҳам афзалроқ. Китоблар филмлардан фарқли ўлароқ, тасвирларга эмас, балки маъноларга эътибор беради. Масалан, Билл Гейтс болалигидан китоб ўқишни яхши кўради ва ҳар йили ўзининг севимли китоблари рўйхатини тузади.

Масалан, 2021 йилги рўйхатга Жефф Хокинснинг миянинг ишлаши ва сунъий интеллект ҳақидаги “Мингта мия: янги интеллект назарияси” китоби киритилган.

 

Кунингизни режалаштиринг – Билл Гейтс

 

Бу барча учун керак бўлган одатий вақтни бошқаришдир. Эрталаб ёки кечқурун эртанги кун учун қилинадиган ишлар рўйхатини режалаштирилса ва ёзилса, бу янада самарали бўлади.

Режадаги барча ишни амалга оширишга вақт етмаслиги мумкин, лекин, албатта, рағбат бўлади.

 

Буджетни кузатиб боринг – Илон Маск

 

Бу фақат керакли нарсаларни сотиб олиш ҳақидаги биринчи босқич билан боғлиқ. Бу одатни қандай бажариш керак? Буджетни кузатиб бориш ва харажатларни таҳлил қилиш тавсия этилади.

Бадавлат одамлар ҳар доим ўз даромади ва харажатларини назорат қилади.

 

Ҳар қандай даромаднинг 10 фоизини йиғиб қўйинг — Жефф Безос

 

Бу ҳам инвестиция қоидаларидан биридир. Ҳар бир даромаднинг 10 фоизини олиб қўйиш орқали нафақат пулни тежаш, балки ўзингиз учун молиявий хавфсизлик саватини яратиш мумкин.

Бундай захира кутилмаган инқироз, иш жойини йўқотиш ёки режалаштирилмаган харажатлар учун керак бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан