Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёдаги энг катта аэропорт фойдаланишга топширилди (фото)
25.09.2019 15:48,  
2142

Хитой пойтахти Пекинда янги 11 млрд $лик мега аэропортнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Дасин халқаро аэропорти очилиш маросимида Президент Си Цзинпинь иштирок этди. Бу ҳақида China Daily хабар бермоқда.

Аэропортнинг умумий майдони 700 минг квадрат метр бўлиб, у 98 та футбол майдонига тенгдир.

Global Times давлат ахборот агентлигига кўра, бугундан бошлаб, еттита маҳаллий авиакомпаниялар янги аэропортдан рейсларни амалга оширади. Дастлабки парвоз China Southern Airlines компанияси томонидан маҳаллий вақт билан соат 16:23 (Тошкент вақти билан 13:23)да амалга оширилди.

Пекиндан 46 км. жанубда жойлашган аэропорт араб меъмори Заҳа Ҳадид томонидан лойиҳалаштирилган.

Янги аэропорт тўртта учиш-қўниш йўлагига эга бўлиб, йилига 620 минг рейсни қабул қила олади. Унинг лойиҳаси 2025 йилга келиб ҳаво бандаргоҳининг сиғими 72 миллион кишига етишини таъминлайди.

Бундан ташқари, 2025 йилга келиб, янги Пекин аэропорти йилига 2 миллион тоннагача юкни қабул қилиши кутилмоқда.

Аэропортда шаҳарлараро поезд қатнови ҳамда Пекин метроси бекатларидан бири жой олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан