Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёдаги энг катта олмос 4,27 миллион долларга сотилди
13.02.2022 10:35,  
76

Дунёдаги энг катта олмос Британия аукцион уйида 4 миллион доллардан кўпроққа сотилди. Жуда кам учрайдиган 555,55 каратлик ноёб Энигма олмоси 2006 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг катта кесилган олмос сифатида киритилганди.

Энигма Африканинг “Буюк юлдуз” (530,2 карат) ва “Олтин юбилей” (545,67 карат) номли олмосларидан оғирроқ бўлиб, у нафақат дунёдаги энг катта табиий рангли қора олмослардан бири, балки дунёдаги энг катта кесилган олмос ҳамдир.                

Қора олмослар тахминан 3,8 миллиард йил олдин Ерга келиб тушган метеорит ёки астероидлардан ҳосил бўлган. Ернинг чуқурлигида ҳосил бўлган кўпгина олмослардан фарқли ўлароқ, карбонадлар Ер яқинида ёки унинг юзасида аллювиал чўкиндилардан топилади. Бу одатда фақат Бразилия ва Марказий Африкада учрайдиган ноёб табиий ҳодиса ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан