Дунёдаги энг катта қамоқхона ёпилмоқда

Дунёдаги энг катта қамоқхона ёпилмоқда

Нью-Йорк шаҳар кенгаши дунёдаги энг катта қамоқхона Райкерс (Rikers)ни ёпиш режасини тасдиқлади. Бу ҳақда New York Times газетаси хабар бермоқда.

Ист-Ривер бўғозидаги оролда жойлашган қамоқхона мажмуаси бир вақтнинг ўзида 10 минг нафар маҳбус учун мўлжалланган. Райкерсни 2026 йилга қадар ёпиш режаси шаҳар маъмуриятига 8.7 млрд $га тушади. Унинг ўрнига 4 та кичикроқ қамоқхона қурилади. Режага мувофиқ, янги қамоқхоналар шаҳарнинг 4 та тумани Бруклин, Квинс, Бронкс и Манхэттенда бўлади.

Нашрнинг таъкидлашича, Райкерс ундаги кўплаб қонунбузарликлар ҳамда расмийларнинг ваколати суистеъмол қилиниши туфайли ёпилмоқда.