Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёдаги энг кекса қочқин афғонистонлик Бибиҳол Ўзбекийни Швеция қабул қилмади
19.08.2017 10:02,  
5

Швеция ҳукумати афғонистонлик Бибигул Ўзбекий исмли 106 ёшли қочқин аёлга бошпана беришни рад этди. Аёл бу ерга қариндошлари билан бирлашиш учун бутун Европани босиб келганди. Энди бирорта давлат кекса аёлни қабул қилишга рози бўлмаса, у ватанига қайтишига тўғри келади, деб хабар беради The Local нашри.

Аёл Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини 2015 йили «Толибон» тажовузидан сўнг тарк этган. Ўша йили у Хорватиядаги қочқинлар лагерида бўлганида жаҳон матбуоти эътиборини тортган эди. У бу ерга оила аъзолари, жумладан 67 ёшли ўғли ва 19 ёшли набираси билан Эрон, Туркия ва Греция орқали келган. Улар тоғлар орқали ўтаётганларида аёлнинг яқинлари уни навбат билан елкаларида олиб юришган. 

Швеция қочқинлик мақомини беришдан бош тортгач, аёл Афғонистонга қайтиши ёки бошқа мамлакатга йўл олиши лозим. Швеция расмийларининг қарорига апелляция берилди, аммо у энди кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан