Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёдаги энг қўрқинчли 13 жасад (18+)
10.06.2016 22:35,  
982

Чиримаслиги учун жасадлар мўмиёлаб қўйилади. Асрлар ўтган сари жасад ириб оқиб скелети чиқиб қолмаса-да, эт суягига ёпишиб, суяклари туртиб чиқиб ўта қўрқинчли қиёфага киради. Бундай жасадлар юзлаб ва минглаб йиллар сақланади. Мўмиёланган жасадга кўзи тушган одам сесканганидан баданида чумоли ўрмалаб кетади. Биз инсоният тарихидаги энг қўрқинчли 13 жасад суратини ҳавола қиламиз. Асаби бўшлар кўриши тавсия этилмайди.

13. Мексикадаги Гуанахуато мўмиёланган жасадлар музейи

Бу музейдан энг даҳшатли жасадлар ўрин олган. Мурданинг юзи азобдан қийшайганлигидан тириклигича кўмилган дея хулоса ясаш мумкин.

12. Гренландиядаги чақалоқ жасади

Унинг ёнида уч аёлнинг ҳам мурдаси топилган. Гренландиянинг совуқ иқлими туфайли жасадлар ва кийимлари яхши сақланган.

11. Италиялик Розалия Ломбардо жасади

мумия девочки

2 яшар қизча зотилжамга учраб ҳаётдан кўз юмган. Чуқур қайғуга ботган отаси гўдакни бальзамлатиб сақлаган.

10. Мисрдаги юзи бўялган жасад.

египетская мумия

Мўмиёланган жасадлар ҳақида гап кетса биринчи бўлиб Миср эсга келади. Даҳшатли мурдаларга жон кириб одамларга ҳужум қилгани тўғрисида ўнлаб фильмлар ишланган. Бу сурат эса Британия музейида олинган.

9. Германиядаги Кристиан Фридрих фон Кальбутз

мумия рыцаря, Германия

Расмдаги немис рицари Кристиан жасадидир.

8. Мисрдаги Рамзес II мўмиёланган жасади

египетский фараон

Расмдаги фиръавн Рамзес иккинчи эрамиздан аввалги 1213 йилда дунёдан кўз юмган. Мусо алайҳиссалом билан замондош бўлгани тахмин қилинади.

7. Даниядаги аёл жасади

молодая девушка, мумия

18-19 ёшлардаги бу аёл эрамиздан аввалги 1300 йилларда Данияда дафн этилган. Кийимида сақланиб қолган безаклардан олий табақага мансуб бўлганини тахмин қилиш мумкин.

6. Жинжер жасади

египетская мумия

Жинжер (имбир, занжабил) жасадига 5 минг йил бўлди. Қумга кўмилган. Бу даврда мисрликлар мурдаларни мўмиёлашни ўрганмаган эди.

5. Ирландиядаги Галлах

мумия в болоте

Ушбу мурда 1821 йилда Ирландия ботқоқларидан топилган.

4. Германиядаги Рендсвюрен

человек трясина

Худди Галлахга ўхшаш бу одам Германиянинг ботқоғидан 1871 йилда топилган. Ёши тахминан 40-50ларда.

3. Қадимги Миср фиръавни Сети I

гробница Фараона

Сети I эрамиздан аввалги 1290-1279 йилларда Мисрни бошқарган. Мисрликлар мўмиёлашга усталигини жасад яхши сақланганидан билиш мумкин.

2. Олтой маликаси Уко́ка

принцесса Укок

Буни 1993 йилда археологлар Тоғли Олтойдан топишган. Эрамиздан аввалги 5-3 асрларга мансублиги тахмин қилинади. Мурданинг кўплаб татуировкалари бор.

1. Перудаги қизчанинг жасади

мумия из Перу

Инклар қабиласидан бўлган 14-15 ёшли қизчани 500 йил илгари қурбонлик қилинган. Жасад 1999 йилда вулқон ёнидан музлаган ҳолатда топилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан