Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёга машҳур «Newseum» музейи ёпилди
3.01.2020 10:18,  
134

Нафақат АҚШда, балки бутун дунёда журналистика ва сўз эркинлигига бағишланган ноёб санъат даргоҳи сифатида машҳур бўлган “Newseum” музейи эшиклари 2019 йилнинг 31 декабрь куни соат 17:00 да сўнгги бор ёпилди. У 12 йил давомида пойтахт Вашингтон шаҳри марказидаги муҳташам бинода фаолият олиб борди.

Гап шундаки, музей банкрот бўлган. Унга кириш пулли бўлса-да, бу нарса ўзини ўзи қоплашга етмаган. Музей биносини Jons Xopkins университети 372,5 миллион долларга сотиб олди.

“Newseum” нафақат АҚШда, балки бутун дунёда журналистикага ва сўз эркинлигига бағишланган ноёб санъат даргоҳи сифатида машҳур эди. Бу ерда Берлин девори ва 11-сентябрда вайрон бўлган Ню-Йоркдаги эгизак бинолар парчалари, Югославиядаги урушда журналистларнинг пачақланган машинаси, дунёнинг нуфузли газеталари бош саҳифалари каби кўплаб ноёб экспонатлар кўргазмага қўйилган эди. Музей бундан буён ўз фаолиятини онлайн давом эттиришини маълум қилди.

Умуман, АҚШда анъанавий журналистиканинг аҳволи яхши эмас. Ўтган 15 йил ичида 2000 дан ортиқ газета ёпилган. “Gallup” ўтказган оммавий сўровга кўра, бугун Америка аҳолисининг ярмидан кўпи матбуотга ишонмайди. Оммавий ахборот воситаларини ишончли манба сифатида кўрадиганлар сони ўтган асрнинг 70 йилларида 70 фоиз бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан