Interbrand консалтинг компанияси дунёнинг энг қиммат 100 та бренди номларини санаб ўтди. Рейтингнинг энг тепасидан Apple ўрин олди. Бугунги кунда компания қиймати 184 млрд. долларни ташкил қилмоқда. Иккинчи ўринда — Google, 142 млрд доллар ва учинчи ўринда — Microsoft 80 млрд доллар.
Тўртинчи ўринда Coca-Cola (69 млрд. доллар), 5 ўринда Amazon (69 млрд. доллар), 6 — Samsung (56 млрд. доллар), 7 — Toyota (50 млрд. доллар), 8 — Facebook (48 млрд. доллар), 9 — Mercedes Benz (47 млрд. доллар), 10 — IBM (46 млрд. доллар).
Interbrand компанияси рейтинг тузишда камида уч материкда бизнес олиб борувчи, чинакам трансмиллий компанияларни ҳисобга олган. Ушбу компаниялар даромадининг катта қисми ўз мамлакатда эмас бошқа мамлакатларда олинади.
Дунёнинг топ 100 брендлар рейтингига бирорта ҳам МДҲ компанияси киритилмади.
Бренд ўзи нима?
Бренд — бирор маҳсулот ёки хизматнинг истеъмолчи тасаввуридаги кўрниши. Ушбу хизмат ёки маҳсулотни таклиф қилаётган компания орттирган ишончи, истеъмолчи олдида унинг руҳий ёки маънавий қадри. Бир сўз билан айтганда, бренд — бу бирор компания, маҳсулот ёки хизматнинг обрўйи.