2019 йилда Googleда энг кўп қидирилган дунёнинг диққатга сазовор жойлари рўйхати эълон қилинди (фото)

2019 йилда Googleда энг кўп қидирилган дунёнинг диққатга сазовор жойлари рўйхати эълон қилинди (фото)

Globehunters сайёҳлик хизмати 2019 йилда Google’да энг кўп қидирилган дунёнинг диққатга сазовор жойлари рўйхатини эълон қилди.

Биринчи 3 та ўрин Диснейлендларга насиб қилди: Калифорниядаги Анахайм (ҳар ойда ўртача 1.7 млн сўров), Париж Диснейленди (ойига ўртача 1.2 млн қидирув) ҳамда Флоридадаги Орландо Дисней парки (1.14 млн).

Тўртинчи ўринда Ҳиндистондаги Тож Маҳал обидаси, бешинчида Перудаги Инкларнинг қадимги шаҳри Мачу-Пикчу ўрин олган бўлса, олтинчи ўрин Аризонадаги Гранд-Канъонга насиб қилди.

Шунингдек, ушбу рўйхатга дунёнинг энг баланд осмонўпар биноси — Дубайдаги Бурж Халифа ҳамда Париж рамзи Эйфел минораси ҳам киритилган.