Дунёнинг энг бадавлат шаҳрида озиқ-овқат ёрдами учун узун навбатлар юзага келди

Дунёнинг энг бадавлат шаҳрида озиқ-овқат ёрдами учун узун навбатлар юзага келди

Иқтисодий кўрсаткичлари бўйича дунёнинг энг яхши кўрсаткичга эга Швейцариянинг Женева шаҳрида, кўплаб инсонлар текин озиқ-овқат ёрдамини олиш учун узун навбатларни юзага келтирди.

BBC нашринг хабарига кўра, қочоқ муҳожирларга тарқатилиши режалаштирилган маҳсулотларга шаҳар аҳолиси ҳам талабгор бўлган. Инсонлар тонгдан бошлаб навбатга тура бошлаган.

Швейцария 27 апрель куни уч фазали карантиндан чиқиш режасини эълон қилган эди. Швейцарияи ҳукумат томонидан тасдиқланган рўйхатдаги корхоналар, сартарошхоналар, жиҳоз дўконлари, гўзаллик салонлари ва гул дўконлари ўз фаолиятини қайтадан бошлади. Стоматологлар ва физиотерапевтлар ишга қайтишди.

Маълумот учун, Женева яшаш стандартларига кўра дунёдаги энг қиммат иккичи шаҳар ҳисобланади.