Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Дунёнинг энг бой аёллари” ҳақида нималарни биласиз?
1.11.2022 11:58,  
110

Албатта, бугунги кунда бизнес оламида эркаклар устунлик қилмоқда: Bloomberg миллиардерлар индекси дунёдаги энг бой 500 кишининг атиги 70 нафари ёки атиги 14 фоизини аёллар ташкил этишини аниқлади. Аммо амалиёт шуни кўрсатадики, аёллар қаерда бўлишмасин, улар яхши ҳукмронлик қобилиятига эгадирлар. Сўнгги йиллар бизнесдаги аёллар учун инновацион давр бўлди, уларнинг баъзилари ёши ва нотўғри қарашларига қарамай, турли соҳалардаги биринчи топ-менежерларнинг лавозимларига эгалик қилишмоқда. Жуда кўп аёллар бой ва қудратли, улар бутун дунёда ҳурматга сазовордирлар.

Бироқ, чинакам бадавлат аёлларнинг аксарияти жамоатчилик эътиборидан четда яшашни афзал кўради, шунинг учун уларни дабдабали ҳаёт тарзида ва бошқа кўзга яқин йиғинларда учратиш амримаҳол. Улар турли йўллар билан катта бойлик тўплашди: баъзилари бой оилада туғилишди, бошқалари кўп йиллик машаққатли меҳнат орқали ажойиб муваффақиятларга эришдилар, бошқалари эса керакли вақтда керакли жойда бўлиш бахтига муяссар бўлишди, яна бирлари  ўзларининг собиқ миллиардерларидан ажралиш орқали  катта миқдордаги пулларни қўлга киритишди.

Улар орасида нолдаги бизнесни  муваффақият сари олиб борган, молиявий аҳволи яхши бўлмаган корхоналарни ота-онасидан мерос қилиб олган, аммо бу корхоналарни  юлдузлар сари юксалтирган  ўз соҳаларининг меҳнаткаш ва уддабуррон аёллари етишиб чиққан.

Биз ўқувчилар эътиборига ТОП-100 та “Дунёнинг энг бой аёллари” рейтингини ҳамда улар қандай қилиб муваффақиятга эришгани ҳақида қисқача маълумотларни тақдим этамиз. Эҳтимол, улардан баъзиларининг мисоли сизни ўз бизнесингизни бошлашга илҳомлантирар.

Энг кўп миллиардер аёллар  АҚШ давлат фуқаролари  эканлиги маълум бўлди, улар сони  44 та. Хитой 13 та миллиардер билан иккинчи, Германия учинчи ўринда – уларнинг сони 9 нафар. Энг ёш миллиардерлар 35 ёшли австралиялик Мелани Перкинс ва канадалик 33 ёшли Тейлордир. Энг кекса миллиардер америкалик 91 ёшли Дорис Фишер ҳисобланади. Умуман олганда, 100 та энг бадавлат аёл 1,064 триллион доллар ёки ҳар бирининг бойлиги 10,64 миллиард долларни ташкил қилади.

 

Рўйхатимизнинг энг охирги,  яъни 100 ўрнида – Ян Чеунг

 

Бойлиги:                  1,5 миллиард доллар

Йиллик зарар:        800 миллион доллар

Фаолият соҳаси:     қоғоз ишлаб чиқариш

Туғилган йили:      1957 йилда туғилган

Мамлакат:               Хитой

Ян Чеунг – Nine Dragons Paper Holdings Limited қоғоз конгломерати асосчиси ва директори бўлиб фаолият юритади. АҚШдан чиқинди қоғоз сотиб олиб, уни Хитойга импорт қилади ва кейин Хитой экспорт қилинадиган маҳсулотларни қадоқлаш учун қутилар ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, Nine Dragons Paper Holdings Limited Хитойнинг энг йирик қоғоз ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Ян хоним турмуш ўртоғи Минг Чунг Лиу билан биргаликда Америка Чунг Нам қоғоз экспорт компаниясига асос солди, у 2001 йилдан бери Қўшма Штатлардаги энг йирик қоғоз экспортчиси ҳисобланади. Ян Чеунгнинг қоғоз империяси унинг эри ва укаси Чжан Ченг Фей билан ташкил этилган. Ян компаниянинг аксарият стратегик қарорларини қабул қилади, унинг эри бош директор, акаси эса умумий бошқарувга масъул. Оиланинг иккинчи авлоди ҳам тадбиркорлик билан шуғулланади.

 

99 ўринда Дулcе Пуглиесе  – Бразилиядаги иккинчи энг бой аёл.

 

Бойлиги:                    1,8 миллиард доллар       

Йиллик зарар:          Маълумот берилмаган  

Фаолият соҳаси:       Соғлиқни сақлаш

Туғилган йили:        1947 йилда туғилган

Мамлакат:                 Бразилия     

Дулcе Пуглиесе соғлиқни сақлаш соҳасида бойлик тўплади. Тиббиёт мактабини битирганида, у 1978 йилда Бразилиянинг Amil соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солган собиқ эри Эдисон де Года Буено билан учрашди.

Компания ижтимоий дорихоналар, стоматологик клиникалар ва бошқа тиббий хизматларга эга бўлиб, улар Бразилиядаги 5 миллиондан ортиқ кишига хизмат кўрсатади. Amilдаги ажралишдан кейинги улушига қўшимча равишда, Dulse Pugliese Total Sare хусусий холдинг компанияси ва Лотин Америкасидаги энг йирик лаборатория тармоғи Dasaга сармоя киритади.

 

  1. Анита Тсукер америкалик миллиардер

 

Бойлиги:                    1,8 миллиард доллар       

Йиллик зарар:          100 миллион доллар

Фаолият соҳаси:       Фаолият доираси кенг

Туғилган йили:        1962 йил 11 майда туғилган

Мамлакат:                 АҚШ

Анита Сукер 2008 йилда мия шиши туфайли вафот этган Inter Tech Group президенти ва бош директорининг беваси ҳисобланади. Флорида университетига қарашли Каролина муз саройининг эгаси.

У шунингдек, Жанубий Каролина Stingrays хоккей жамоасининг ярмига эгалик қилади ва унинг бош директори лавозимида ишлайди. Анита Trident Utidet Way, Porter-Gaud мактаби, MUSS Foundation  ва Charleston метросининг директорлар кенгашида ишлайди.

 

  1. Филиз Саҳенк Туркиянинг энг бой аёли ҳисобланади

 

Бойлиги:                    2,3 миллиард доллар

Йиллик зарар:          500 миллион доллар

Фаолият соҳаси:       кенг ассортимент

Туғилган йили:        1964 йил 7 ноябрда туғилган

Мамлакат:                 Туркия

Филиз Саҳенк бизнесмен ва 250 дан ортиқ компанияларга эга бўлган энг йирик турк конгломерати Dogus Holdingнинг меросхўри. Филиз оилавий бизнесдаги улушини компания асосчиси бўлган отаси Айхан Саҳенкдан олган. Шунингдек, у ҳашаматли кийимлар ва сайёҳлик брендларига эга. Dogus Holding қурилиш, медиа ва молия соҳасидаги глобал брендларни қамраб олади. Бунинг устига, Dogus Holding Туркиянинг энг йирик банки Garanti Bank, Loro Piana, In Formal, Tods ва Emporio Armani  глобал брендларида катта сармояга эга.

 

  1. Дорис Фишер дунёдаги энг кекса миллиардер ҳисобланади

Бойлиги:                    2,6 миллиард доллар

Йиллик зарар:          200 миллион доллар

Фаолият соҳаси:       кийим-кечак савдоси

Туғилган йили:        1931 йилда туғилган

Мамлакат:                 АҚШ

 Дорис Фишер 1969 йилда Марҳум эри Доналд Фишер билан Сан-Францискодан бошлаб The Gap кийим-кечак тармоғини очди. Дорис 2009 йилгача корхона директори лавозимини эгаллаган, кейин унинг икки ўғли Роберт ва Уилям компания директорлар кенгашига қўшилган.

Учинчи ўғли Жон ҳам оилавий бизнесда катта улушга эга ва шунингдек, Pisses Ins оилавий инвестиция гуруҳини бошқаради. Дорис Фишер санъатга иштиёқлидир, унинг коллекциясида 185 рассомнинг 1100 дан ортиқ асарлари, жумладан, Энди Уорхол, Рой Лихтенштейн, Чак Клоз ва Герхард Рихтерларнинг асарлари мавжуд. Бундан ташқари, у хайриячи ва ўқитувчи сифатида фаолият кўрсатган.

 

  1. Алисия Копловитзиспаниялик иккинчи энг бой аёл

 

Бойлиги:                    2,7миллиард доллар

Йиллик зарар:          100 миллион доллар

Фаолият соҳаси:       кенг ассортимент

Туғилган йили:        1954 йил 12 сентябрда туғилган

Мамлакат:                 Испания

Алисия Копловитз Fomento de Contruccines Contrata қурилиш империясини марҳум отаси Эрнесто Копловитс Стернберг ва синглиси Эстердан мерос қилиб олди. Опа-сингил Копловитс 1989 йилда оилавий компания устидан тўлиқ назоратни сотиб олишди ва кейин Алисия ўз улушини Эстерга 800 миллион долларга сотди. Чунки компания Испаниядаги молиявий инқироз оқибатлари билан курашар эди. Алисия хоним ўша пайтдан бери Acerinox пўлат ишлаб чиқарувчиси, Iberdrola электр компанияси ва Banco Sabadell банк гуруҳига сармоя киритди. Шунингдек, у Испания, Италия ва Маямидаги Hospes ҳашаматли меҳмонхоналар тармоғидаги улушга эга. Алисия Копловитз ижтимоий, оилавий ва молиявий муаммоларга дуч келган ёшларга уй-жой сотиб олиш, таълим олиш ва муносиб иш топишга ёрдам бериш учун иккита жамғарма тузди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан