Дунёнинг энг бой кишилари бир кунда $139 млрд йўқотди

Дунёнинг энг бой кишилари бир кунда $139 млрд йўқотди

Дунёнинг энг бой 500 кишилари АҚШ ва бошқа давлатлардаги фонд ва индекс биржаларидаги инқироз сабаб бир кунда $139 млрд йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Энг катта йўқотиш LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компанияси бош директори Бернар Арно ва Amazon корпорацияси раҳбари Жефф Безосда кузатилди. Уларнинг ҳар бири бир кунда $4,8 млрд йўқотди.

Испаниянинг Zara савдо тўри эгаси Амансио Ортега $4 млрд, Facebook эгаси Марк Цукерберг  $3,48 млрд йўқотди. Google компания асосчиларидан бири Ларри Пейжнинг бойлиги эса $2,7 млрдга қисқарди.

«Лукойл» президенти Вагит Алекперов $1,21 млрд, «Новатэк» раҳбари Леонид Михельсон $692 млн, «Лукойл» вице-президенти Леонид Федун $508 млн йўқотди.