Дунёдаги энг бой одамнинг телефонига ким кирди?

Дунёдаги энг бой одамнинг телефонига ким кирди?

Тҳе Гуардиан газетаси ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Амазон асосчиси, миллиардер Жефф Безос ВҳацАпп ҳисобига Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг рақамидан юборилган хабар ичидаги зарарли файлни олгандан сўнг унинг телефонига хакерлар кирган. Ар-Риёд бу даъволарни "бемаъни" деб атади.

Шу билан бирга, БМТ экспертлари Саудия қироллик шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг 2018 йилдаги киберҳужумда эҳтимолий алоқадорлигини кўрсатувчи далиллар мавжудлигини таъкидлашмоқда.

Безос томонидан ёлланган мутахассислар шаҳзодага тегишли ВҳацАпп ҳисобидан унга юборилган видеофайл юклаганидан сўнг телефондан катта ҳажмдаги маълумотлар номаълум шахслар томонидан юклаб олинганини аниқладилар.

Телефон хакерлар томонидан бузилишидан олдин Безос ва бин Салмон мессенжерда дўстона муносабатда бўлишган. Тҳе Вашингтон Пост нашрининг баъзи экспертлари ушбу киберҳужумни журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғламоқда. Нашрга эгалик қилувчи Безос ушбу иш тергови Саудия Арабистонида шаффоф олиб борилмаётганидан норозилигини билдирганди.

Туркия расмийлари, АҚШ Сенати ва Марказий разведка бошқармаси журналистни йўқ қилишни шахсан Муҳаммад бин Салмон буйруқ берганлигини маълум қилди. Ар-Риёд бу қотилликни бошқа манфаатдор кучларининг ташаббуси деб атаб, буни рад этди.