Дунёнинг энг бой одамининг бойлиги $172 млрд.га етди

Дунёнинг энг бой одамининг бойлиги $172 млрд.га етди

Дунёдаги энг бой одам - Amazon асосчиси Жефф Безоснинг янги тарихий натижага 171,6 миллиард долларга кўтарилди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaries Index (BBI) рейтингига таяниб Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Янги рекорд Amazon акциялари нархининг кўтарилиши натижасида пайдо бўлди - чоршанба натижаларига кўра, у 4,4 фоизга ўсиб, 2878,7 долларни ташкил қилди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йилликда Безоснинг бойлиги 56,7 миллиард долларга ўсди ва бу ҳолат агентлик "Буюк депрессиядан кейинги энг ёмон иқтисодий таназзул даврида АҚШда одамлар фаровонлиги ошиб бораётганини таъкидлайди".

Май ойида кичик бизнесга консалтинг хизматларини кўрсатувчи Comparisun компанияси Безос 2026 йилга келиб бойлиги $1 trln.ga етадиган биринчи одам бўлишини прогноз қилди. Forbes журнали маълумотларига кўра, Жефф Безос кетма-кет уч йилдан бери дунёнинг энг бой одами мақомини сақлаб келмоқда.