Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёнинг энг чиройли стадионлари (фото)
22.10.2019 15:57,  
634

Қадим замонлардан бери одамлар турли хил байрам тантаналари ва сайллари, шунингдек, спорт тадбирларини томоша қилиш учун спорт майдонларига борганлар. Шунинг учун ҳам Римдаги Колизей ҳанузгача одамларнинг ёдида.

Футбол нафақат миллионлар ўйини, балки эҳтирослар, ҳиссиётлар, ғалабалар ва мағлубиятлар тўқнашадиган ўйин ҳамдир. Бугунги кунда стадионлар юз минглаб мухлисларни тўплайди ва спорт иншоотлари ўзларининг меъморий мукаммаллиги чўққисига айланмоқда. Most-beauty нашри дунёнинг энг чиройли стадионлари 11 лигини тузиб чиқди.

1. «Альянц Арена». Германия

Мюнхеннинг "Бавария" ҳамда "Мюнхен 1960" футбол жамоалари стадиони бўлган "Альянц Арена" кўпроқ, улкан қайиқни эслатиб юборади. 2005 йилда очилган стадион энг замонавий технологиялар асосида қурилган. Ташқи фасад турли рангларга ўзгара олади. "Бавария" учрашув ўтказаётганда, стадион жамоанинг "рангига мослашиб", қизил тусга киради. "Мюнхен" ўйинлари пайтида эса у мовий рангда бўлади. Аммо стадион оппоқ тусда турган бўлса, ҳар бир мухлис стадионда Германия терма жамоаси учрашув ўтказишини билади.

2. «Parc des Princes». Франция

Франциянинг қоқ марказида жойлашган стадион "Пари-Сент-Жермен" жамоаси уй аренасидир. «Parc des Princes» ўзининг улуғвор тарихини узоқ XIX асрда велодром сифатида бошлади. Биринчи халқаро футбол ўйини бу эрда 1903 йилда бўлиб ўтган.

Замонавий арена 1972 йилда қуриб битказилган. Аввалги дизайнга қўшимча равишда спорт байрами муҳитини яратадиган эллипс шаклдаги том ва ажойиб акустика қўшилган.

3. Сан-Сиро стадиони. Италия

Италян ва жаҳон мухлислари Милан шаҳридаги аренани икки карра жаҳон чемпиони "Жузеппи Миаццо" шарафига "Жузеппи Миаццо" стадиони деб аташади. Арена "Милан" ҳамда "Интер" жамоалари уй стадиони ҳисболанади. Стадион ичкариси ҳам, ташқариси ҳам чиройли ва футбол ўйинлари ва дунё санъаткорларининг контсертлари учун жуда қулайдир.

4. Сантяго Бернабеу стадиони. Испания

Испания пойтахтидаги стадион УЕФА 4-тоифа талабларига жавоб берувчи стадион ҳисобланади. Стадион нафақат чиройли, балки трибунасидан футбол томоша қилиш учун ҳам қулай. Стадионда бутун дунё бўйлаб жуда кўп мухлисларга эга бўлган "Қироллик клуби - Реал Мадрид" уй учрашувларини ўтказади. 1947 йилда қурилган стадион кейинчалик "Реал"нинг обрўли президенти Сантяго Бернабеу шарафига номланган.

5. "Philips Stadion". Нидерландия

Эйндховеннинг гўзал ҳудудида жойлашган нисбатан кичик стадион ПСВ клубининг уй аренаси ҳисобланади. Чиройли стадион кўпроқ кристалга ёки номаълум учар жисмга ўхшайди. Спорт иншоотининг шиша ва темир тузилмалари кўплаб чироқлар билан безалган. Трибуналар қандай тўлишидан қатъий назар, D сектор 22-қатордаги 43-ўриндиқ ҳамиша бўш туради. ПСВ президенти вафотидан сўнг, ушбу ўриндиқ абадий у инсон хотирасига "банд қилиб қўйилди".

6. «Estádio Alvalade». Португалия

Лиссабондаги кўп функцияли спорт стадиони маҳаллий Спортинг жамоаси томонидан ўйинларда фойдаланилади. Футбол клубининг клуб рангларига бўялган спорт майдони ўзига хос ва ғайриоддий кўринишга эга. Стадион томининг тепаси очилиб турган гулга ўхшайди. "Алваладе" - бу кўнгил очиш ва спорт мажмуаси, шу жумладан фитнесс марказлари, кинотеатр, музей ва спорт клиника.

7. Иненю стадиони. Туркия

Иненю дунёдаги энг шовқинли стадион саналади. Бу шовқинни Бешиктош мухлислари ўз севимлиларини қўллаб-қувватлаб юзага келтиради. Стадион Истамбулнинг тарихий туманларидан бирида жойлашган. Жамоа мухлислари стадионни бошқа жойга кўчирилишига йўл қўйишмаган. Ушбу нодир стадионда таниқли жаҳон юлдузлари концерт берган. Улар орасида Мадонна, "Scorpions", Майкл Жексон бор.

8. «Stadium Australia». Австралия

Кўп мақсадли ва ғайриоддий стадион Сиднейда жойлашган. Австралиядаги энг катта стадион, шунингдек, дунёдаги энг чиройли стадионлардан биридир. Стадион мухлисларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда қурилган. Стадиондаги кўплаб кафелар, дам олиш масканлари, дўконлар, спорт заллари ҳар қандай меҳмон учун ажойиб хордиқни таъминлайди.

9. «Олд Траффорд» стадиони . Англия

"Орзулар театри" шу қадар меҳр-муҳаббат билан "Манчестер Юнайтед" мухлисларини ушбу стадионга чорлади. Европадаги энг қадимий стадионлардан бири ўзига хос тузилишга эга. Баъзи стендларда клуб ва Англия терма жамоасининг таниқли футболчилари - Бобби Чарлтон, Алекс Фергюссон номи ёзилган. Подиумда "Манчестер Юнайтед" футбол клуби тарихининг катта музейи ва стадионнинг ўзи жойлашган. Ўз жамоасини ва ўз уй аренасини севадиган мухлислар саккизта қўшиқда "Олд Траффорд" номини тилга олишади.

10. Маракана. Бразилия

Бразилиядаги энг биринчи стадион бўлиб, авваллари дунёнинг энг катта стадиони бўлган. Рио-де-Женейронинг Фламинго ва Флуминенсе ҳамда барча ёшдаги Бразилия терма жамоаларининг уй стадиони ҳисобланади. Штатнинг бошқа иккита гранд жамоалари Ботафога ҳамда Васко да Гама ўртасидаги "Суперклассико" баҳслари шу ерда ўтказилади. Ваҳолангки, уларнинг 40 минг кишилик ўз стадионлари бор.

11. Астана арена. Қозоғистон

Кичкина, аммо ихчам ва чиройли стадион Қозоғистон пойтахти - Нурсултон шаҳрида жойлашган. 2009 йил 3 июл куни очилиш кунида стадион республиканинг буюк жангчиси ва цирк устаси Ҳожимуқон Мунайтпаасов шарафига номланди. Вақт ўтиши билан, жаҳон спорт модаси таъсири остида у ҳозирги "Астана-Арена" номини олди. Меъморлар ва қурувчилар амфитеатр принципига асосланган спорт майдончасини яратиш учун ноёб лойиҳани ҳаётга татбиқ этишди.

Стадионнинг ўзига хослиги унинг кўп қирралилиги. Арена энг машҳур спорт тури - футбол учун мўлжалланган эди. Аммо баъзида спорт иншооти Қозоғистонда оммалашган бошқа спорт турлари - дзюдо, кураш, бокс каби спорт турлари бўйича ҳам мусобақалар ўтказилади.

"Астана Арена"нинг ўзига хос хусусияти - 20 дақиқада трибуна ва футбол майдонини ёпадиган том. Шундай қилиб, стадион спорт майдончаси ва катта консерт залига айланади. Арена инфратузилмаси жаҳон даражасидаги ўйинларни ўтказиш имкониятини беради. Иншоот остидаги биноларда дўконлар, кафелар, спорт заллари ва дам олиш жойлари мавжуд. Стадион атрофида югуриш майдончалари ва спорт майдончалари мавжуд. Энг чиройли ва замонавий спорт иншооти нафақат Қозоғистон пойтахтининг безакига, балки шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун машҳур дам олиш масканига айланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан