Дунёнинг энг қари миллиардерларидан бири вафот этди

Дунёнинг энг қари миллиардерларидан бири вафот этди

Фото: Reuters

Лос-Анжелесда 98 ёшида дунёнинг энг кекса миллиардерларидан бири - америкалик медиа магнат, ViacomCBS'нинг фахрий раиси Самнер Редстоун вафот этди. 

ViacomCBS бош директори Боб Беcкиш Редстоун оилавий компанияни автоулов кинотеатрларидан юқори даражадаги медиа-корпорациясига айлантирганини таъкидлади. Редстоун ҳам бизнесда, ҳам хайрия фаолиятида жуда катта мерос қолдирди.

National Amusements 1936 йилда миллиардернинг отаси Майкл Редстоун томонидан ташкил этилган. Кейинчалик кичик Редстоун компанияни бошқаришни ўз қўлига олди. 2012 йилда у Viacom'ни сотиб олиш унинг энг катта бизнес ютуғи эканлигини маълум қилди.

Унинг раҳбарлиги остида Viacom MTV медиа компанияси ва Paramount Pictures киностудиясини сотиб олди. ViacomCBS таркибига MTV, Nickelodeon, Comedy Central, Showtime ва бошқалар киради. Компания АҚШдаги энг катта телевизион аудиторияга эга.

Редстоун 1987 йилдан 2016 йилгача ViacomCBS раиси бўлиб ишлаган ва 1996 йилдан 2005 йилгача ViacomCBS бош директори бўлган. Унинг бойлиги 3,9 миллиард долларга баҳоланди, деб ёзади Лента.ру нашри.