Дунёнинг энг қисқа геосиёсий манзараси блогер талқинида

Дунёнинг энг қисқа геосиёсий манзараси блогер талқинида

Ҳусни Мурсийни қамади, Мурсий Ҳуснини қамади, Мурсий Сисига ёрдамлашди, Сиси Мурсийни қамади, Сиси Ҳуснини озод қилди.

Эрон Башарга тарафдор, Башар Ихвонга қарши. Эрон Хамасга тарафдор, Хамас Ихвонга тарафдор, Ихвонлар Эронга қарши. Араб кўрфази давлатлари Эронга ҳам, Ихвонга ҳам қарши. Араб кўрфази Сисига тарафдор, Сиси Башарга тарафдор, Араб кўрфази Башарга қарши, Араб кўрфази Туркияга қарши, Туркия Башарга ҳам қарши, Сисига ҳам қарши. Россияга Башарга тарафдор, Туркия эса Россия билан.

Туркия Ихвонга тарафдор. Араб кўрфази Америкага тарафдор, Америка Ихвонга қарши, Ихвонлар Хамас билан, Хамас Америкага қарши. Хамас Россияга тарафдор, Америка Россияга қарши, Россия Сисига тарафдор, Сиси Башарга тарафдор, Америка Башарга қарши, Америка Саудияга тарафдор, Саудия Қатарга қарши, Қатар эса Америка билан, Эрон Америкага қарши, Ироқ Эрон билан, Эрон эса Қатар билан.

Россиялик блогер Расул Тавдиряков саҳифасидан

Фото: geopolitica.ru