Дунёнинг энг зўр нонлари: улар орасида ўзбек нони ҳам бор

Дунёнинг энг зўр нонлари: улар орасида ўзбек нони ҳам бор

Американинг CNN телеканали саёҳат (travel) рукнида дунёнинг энг зўр 50 та нони рўйхатини тақдим қилди. Эътиборли жиҳати унда ўзбек нони ҳам киритилган.

Тандир деб аталадиган ўзбек анъанавий «нон чиқарадиган аппарат»ида бурама, седанали ўзбек нонлари санъат асарига айланади. Нон турлари ҳудудларга қараб ўзгариб боради: Тошкентнинг юмшоқ патирларидан тортиб, Самарқанднинг седанали нонларигача. Тандирдан чиқиши билан бу нонлар, велосипедларга юкланиб, бозор ва кафеларга олиб борилади", - дейилади телеканал хабарида.

Шунингдек, дунёнинг энг яхши нонлари қаторига арман лаваши, Мексика тортилласлари, форсларнинг сангак нонлари ҳам киритилган.