Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёнинг турли бурчакларида қуёш тутилиши қандай кузатилди (фотожамланма)
21.06.2020 18:43,  
617

Якшанба куни одамлар дунёнинг турли бурчакларидан -Ғарбий Африкадан Арабистон ярим оролигача, Марказий Осиёдан Ҳиндистон ва Хитой жанубига қадар "олов ҳалқали" қуёш тутилишининг гувоҳи бўлишди.

Қуёш тутилиши ҳар йили ёки ҳар икки йилда бир содир бўлади ва фақат сайёранинг айрим нуқталаридангина кўриш мумкин.

Бу йилги қуёш тутилиши шимолий ярим шарда йилнинг энг узун куни - 22 июнь кунида содир бўлди.

Париж расадхонаси астрономи Флорент Делефининг айтишича, айланма тутилиш Ер юзасининг атиги 2 фоизидан кўринади.

Фото: YASUYOSHI CHIBA/AFP

Найробилик эркак қуёш тутилиши аксини қўлида намойиш қилмоқда, Кения

Фото: BAZ RATNER/REUTERS

Қисман қуёш тутилиши кузатилаётган Найробидаги томда турган қарға, Кения

Фото: HAMAD I MOHAMMED/REUTERS

Манамада пайвандлаш дубулғаси ёрдамида қуёш тутилишини томоша қилаётган эркак, Баҳрайн 

Фото: AMR ABDALLAH DALSH/REUTERS

Астрономик ҳодиса Қоҳира осмонида, Миср 

Фото: AMIT DAVE/REUTERS

Гандинагарлик йигит «Инстаграмбоп» суръат олиш учун телефони ва "Қуёш кўргич"дан фойдаланмоқда, Ҳиндистон 

Фото: AHMED YOSRI/REUTERS

Ар-Риёд осмонида кузатилган қуёш тутилиши, Саудия Арабистони 

Карачидаги Клифтон соҳилидаги «ингичка» қуёш тутилиши, Покистон 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан