Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дуров WhatsApp‘ни яна бир марта танқид қилди
31.01.2020 17:30,  
252

Павел Дуров дунёдаги энг оммабоп мессенжер – WhatsApp иловасини танқид қилди. Telegram асосчисининг таъкидлашича, унинг маҳсулоти бу мессенжердан ҳар қанақасига олганда ҳам хавфсиз.

Дуров бу гал Amazon раҳбари Жефф Безоснинг смартфонини хакерлар айнан WhatsApp орқали бузиб киришганига эътибор қаратган. Унинг таъкидлашича, мазкур вазиятда айнан ўзи бир неча ой аввал ушбу бэкдор ҳақида огоҳлантирган, аммо мазкур мессенжерга эгалик қилувчи Facebook компанияси мазкур ҳимоя тирқишидан биров фойдалангани ҳақида исбот йўқлигини айтганди.

Хабарингиз борки, дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бўлган ва Жефф Безоснинг смартфонига хакерлар ҳужум қилишган бунда Саудия Арабистони валиаҳдининг ҳам қўли борлиги аниқланган. Бундан ташқари, Павел Дуров ҳам яна бир бор таъкидлаганидек, бу мессенжернинг хавфидан ҳатто БМТ раҳбарияти ҳам огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Telegram асосчиси аввал ҳам WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмаслигини айтган ва сабабини тушунтирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан